E-AUKSION

Электрон онлайн-аукционда жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиши мумкин. Қуйидаги тоифадаги шахслар бундан мустасно:
− суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизмати, шунингдек, Миллий хавфсизлик хизмати органларининг ходимлари;
− сотиладиган мол-мулкни кўздан кечириш ёки баҳолашни амалга оширган баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари ва ходимлари, шунингдек, операторнинг ходимлари;
− ер участкалари ва ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқлар реализация қилинганда — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
− Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида жойлашган турар кўчмас мулк сотилаётганда — Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун фойдаланувчи «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМда рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтгандан кейин, фойдаланувчига “Шахсий кабинет” яратилади. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш ёки авторизация қилиш орқали электрон онлайн-аукцион тизимига кириш ҳуқуқини олиб, кўрсатган шахсий маълумотлари хаққонийлигига кафолат беради ва жавобгарликни олади. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтиши, оператор томонидан унинг шахсий маълумотларига ишлов берилишига (шу жумладан, йиғиш, сақлаш, тизимлаштириш ва аниқлаштириш) розилигини билдиради.

  1. Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга аризалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва электрон онлайн-аукционни ўтказиш кунидан олдинги кун соат 9-00 да якунланади. Ариза қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.
    2. Ариза электрон рақамли имзо билан имзоланади ва унга закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатнинг электрон (сканер қилинган) нусхаси илова қилинади.
    3. Бунда, тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида кафолат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.

«E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ сайтида рўйхатдан ўтиш бир нечта босқичлардан иборат:
1. Олдин, маҳфийлик сиёсати ва фойдаланиш шартлари билан танишиб уларни қабул қилиш керак.
2. Кейин, “Сўровнома” шаклида шахсий маълумотларни тўлиқ ва тўғри кўрсатиш керак. Жисмоний ва юридик шахслар учун сўровнома шакли ҳар хил.
3. “Авторизация” шаклида электрон почта манзилини кўрсатиб парол танлаш керак. Кўрсатилган электрон почта манзилига авторизациядан ўтиш учун ҳавола юборилади.
4. “Телефон рақами” шаклида, мобил телефон рақами киритилиши керак. Ушбу рақамга, тегишли қаторга киритиш учун тасдиқлаш коди юборилади.
Барча амалиётлардан кейин, тизим «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ сайтида муваффақиятли равишда рўйхатдан ўтканлик ҳақида ҳабар беради.

Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Аукционда иштирок этиш учун аризани электрон рақамли имзо билан имзолаб унга закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатнинг электрон (сканер қилинган) нусхаси илова қилинади.

Тўловлар тегишли банк орқали аризачи хоҳишига кўра барча турда амалга оширилиши мумкин.

Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пулини тўлаш уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўлов ҳужжатлари билан амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо(ЭРИ)ни шахсий кабинет орқали операторга мурожаат қилиб олиш мумкин. Шу ерда e-imzo модулини юклаб олиш мумкин.

Аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидаги тарзда қайтарилади:
— охиргидан олдинги таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб 12 иш куни ичида;
— нархни ошириб бориш усулида ўтказиладиган электрон онлайн-аукционга иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига — хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб 6 иш куни ичида;
— бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида. Бунда, закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобварағида қолдирилиши мумкин.
— Аукцион объектининг қийматини мазкур белгиланган тартибда тўлиқ тўлаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.
— Аукцион объектининг қийматини белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига (ғолиб иштирокчи), шунингдек, аукционда катнашиш ҳуқуқига эга эмас иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.