«Ермулккадастр» давлат корхонасини асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

— ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар, уларнинг бир ҳуқуқ эгасидан бошқасига ўтиши, тугатилиши, ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши туғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
— давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари туғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
— давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ; ишларни ташкил этади;
— ахборот коммуникатсия технологиясидан фойдаланган холда интерактив хизматларини кўрсатиш.

       «Ермулккадастр» давлат корхонаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функтсияларни амалга оширади:

— вилоятдаги шахар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятларини мувофиқлаштириш;
— ер тузиш ишларни амалга ошириш, ер ажратиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлаш;
— давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлар базаларини яратиш ва актуал холатда тутиш, тезкор равишда янгилаб бориш ҳамда унинг замонавий савияда бўлишини таʼминлаш;
— топография, геодезия ва кадастр съёмка ишларини бажариш: ер участкалари, бино ва иншоотларни планлари, кадастр индекс электрон хариталарини тузиш ва юритишни ташкил қилиш;
— ер участкалари, бино ва иншоотларни инвентаризатсиялаш ишларини ташкил қилиш;
— бино ва иншоотларни соликка тортиш максадида бахолаш ва қайта бахолаш ишларини ташкил қилиш;
— ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни ҳамда улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этиш;
— маъмурий-худудий тузилмаларнинг чегараларини аниқлаш ва белгилаш ишларида иштирок этиш;
— давлат хокимияти ва бошқарув органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда зарур кадастр маълумотлари билан таъминлаш;
— вилоятдаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарини зарурий меъёрий-техник хужжатлар билан таъминлашни ташкил этиш;
— ходимларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уқитиш ишларини ташкил қилиш;
— вилоятдаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри фаолиятида янги техника ва технологияларни жорий этиш;
— «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, бошқарма, статистика ва бошқа давлат органларига белгиланган тартибда хисоботлар тақдим этиш;Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган маълумотларни тақдим этиш;
— ўз фаолияти доирасида қонун хужжатлари талабларининг бузилиши холлари туғрисида тегишли давлат кокимияти ва давлат бошқаруви органларини, ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни хабардор этиш;
— кадастр хужжатлари ва маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан белгиланган тартибда химоя этишни таъминлаш;
— архив ишини белгиланган тартибда ташкил этиш ва юритиш; — компьютерлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш, шу билан боғлиқ маълумотларни умумлаштирилган холда, белгиланган тартибда ва муддатларда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига тақдим этиб бориш;
— ўз фаолияти доирасида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда консалтинг хизматларини кўрсатиш;
— шахар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятларини тасдиқланган режага мувофиқ, зарур холларда эса режадан ташқари текшириш;
— шахар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг мутахассис-ходимларини тасдиқланган режа-графикка мувофиқ даврий равишда аттестатсиядан ўтказиш;
— шахар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тайёрланган кадастр хужжатларни танлаб олиш йўли билан экспертизадан ўтказиш.
«Ермулккадастр» давлат корхонаси ўз ваколат доирасида бошқа функсияларни хам амалга ошириши мумкин.